Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тадқиқот: "Кўп саратон ҳолларига омадсизлик сабаб"

Янги тадқиқотга кўра, саратоннинг аксар турларига сабаб носоғлом яшаш услуби ёки генетик омиллар эмас, балки омадсизликдир.

АҚШда олиб борилган тадқиқот хулосасида айтилишича, саратон турларининг учдан икки қисми, хусусан жигар, ошқозоности бези ва қалқонсимон без саратонига тана хужайраларининг тасодифий бўлиниши сабаб бўлади.

Олимлар жамоаси бу каби саратон ҳолларига қарши курашнинг энг яхши усули уларни имконқадар эрта илғаб олиш эканини айтишмоқда.