Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек журналисти: "Олмониядаги аксилисломий юришлар ортида ирқчилик ётади"

Оврўпонинг исломийлашиб бораётганини даъво қилаётган ва уларга қарши чиқаётган тарафлар душанба кечасида бутун Олмония бўйлаб кўп сонли юришларини амалга оширганлар.

Берлин, Кёльн, Штутгарт ва Дрезденда "Оврўполик ватанпарварлар Ғарбнинг исломийлашишига қарши" (PEGIDA) ҳаракати юришлар ўтказган.

Олмониянинг Stern журнали ўтказган сўровга кўра, Олмониянинг ҳар саккизинчи яшовчиси агар ўз уйи яқинида PEGIDA исломийлашишга қарши намойиш ўтказаётган бўлса, унга қўшилишга тайёр эканини айтган.

Хўш, аксилисломий чиқишлар Олмониянинг мусулмон аҳолиси ўртасида қандай кайфиятларни пайдо қилган?

Бремен шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик журналист Ҳулкар Норқобилованинг айтишича, мусулмон муҳожирлар ўртасида хавотирлар уйғонган.

Журналистнинг айтишича, олмон матбуотига кўра, аксилисломий намойишларнинг қатнашчилари асосан қишлоқлардан келган ва ёт маданиятларнинг тарқалишидан хавотирга тушган олмонлардир. Бироқ, зиёли қатлам бу каби намойишларга қарши чиқмоқда.

Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002