Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Париждаги журнал биносига ҳалокатли ҳужум

Франция полициясининг айтишича, ниқобли қуроллилар сатирик журнал Charlie Hebdo идораларига бостириб кириб, камида 12 нафар инсонни ўлдирганлар.

Яна камида беш нафар инсоннинг оғир жароҳат олгани хабар қилинади.

Парижда жойлашган журнал ўтмишда Исломчилар нишонига айланганди.

Ҳужум маҳаллий вақт билан тушликка яқин юз берган. Ниқобли шахслар бинога бостириб кириб, автоматик қуроллардан ўт оча бошлаганлар.

Президент Франсуа Ҳолланд ҳужум юз берган жойга борган.

Зиддиятли мақолалари билан танилган журнал 2006 йилда Данияда чоп қилинган Муҳаммад Пайғамбар суратларини қайта нашр қилиш билан мусулмонлар ғазабини қўзғатганди.

2011 йилда журнал биносига ўт қўйилганди.

Бир йил ўтиб, журнал Ислом пайғамбарининг яланғоч суратларини нашр этганди.