Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Равшан Намозов: "Соч-cоқолим туфайли кўринмай кетдим. Санъатим туфайли эмас"

Қўшиқ қандай яралади? Унинг халқ оғзига тушиши, миллионлаб мухлислар хотирасида муҳрланиб қолиши учун нима керак?

Сиз севган қўшиқлар уларни куйлаган ҳофизларнинг қандай ички кечинмалари билан боғлиқ? "Бир қўшиқ тарихи" рукнимиз ана шу саволларга жавоб излайди.

Бугунги дастуримизда таниқли рок қўшиқчиси Равшан Намозов ўзининг "Ҳай ёр-ёр" қўшиғининг дунёга келиши, шаманлик, ҳамда ўз имиджи туфайли расмий доиралардан эшитган танбеҳлари ҳақида сўз юритади.

Дастурни ўзбекистонлик радио дижей ва актёр Рашид Шадат тақдим этади. Продьюсер - Ибрат Сафо