Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хитой иқтисодиёти муаммога дуч келмоқдами?

Хитой Бош вазири Ли Кэцяннинг огоҳлантиришича, жорий йилда мамлакат иқтисодиётига босимлар кучайиши мумкин.

Унинг бу огоҳлантириши Хитой иқтисодий ривожланишига оид янги рақамлар эълон қилинган бир пайтга тўғри келмоқда.

Янги расмий рақамларга кўра, мамлакат ўтган йил ичида 7.4 фоизга ўсган, бу охирги ни кўрсатди.

Бу Хитой иқтисодий ўсиши охирги 20 йил ичида илк бор энг паст даражага тушганини англатади.

Иқтисодий ўсиш охирги ўн йил ичида илк бор ҳукумат башорат қилган кўрсаткичдан пастроқ бўлди.

Хитой иқтисодиёти энг гуркираб ривожланган 2007 йилда ўсиш 15 фоизга етганди.

Хитой масалалари бўйича Би-би-си муҳаррири Карри Грейси Хитой шимоли-шарқидаги Ҳарбин шаҳрига сафар қилди.