Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ниагара шаршарасидан қуйига эмас, юқорига

Муз чўққиларига чиқиши билан дунёга танилган профессионал алпинист Уилл Гадд музлаган Ниагара шаршарасидан юқорига кўтарилди.

У музлаган Ниагарадан кўтарилган биринчи инсон бўлган.

Бу йилги қишки совуқ АҚШ ва Канада чегарасидаги машҳур Ниагара шаршарасини музлатган.

Ниагара аслида уч шаршаранинг қўшилишидан таркиб топган.

Уилл Гадд Ниагаранинг От тақаси шаршараси қисмини танлаган.

Шаршара четида эни 9 метр, баландлиги 46 метрлик муз юзага келган.

Ниагарадан соатига 70 километр тезликда шамол уриб турган.

Бир соат давомида алпинист юзига муздай сув уриб турганига қарамасдан, у тепага чиқишга муваффақ бўлди.

Шарҳсиз видео.