Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондон марказида автобуснинг томи 'арчилиб тушди'

Лондон марказида дарахт шоҳига урилган йўловчи автобуснинг томи "арчилиб тушган".

91-йўналишдаги икки қаватли автобус Лондоннинг Холборн мавзеъсидаги Кингсуэй кўчасидаги дарахт шоҳларига урилган.

Лондон Тез тиббий ёрдам хизмати икки кишининг юздаги жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилганини маълум қилган.

Яна икки йўловчи майда жароҳат олган.

Лондон Фавқулодда хизматлар ходими "бундай ҳодисага ҳар куни ҳам дуч келавермасликлари"ни айтган.