Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украиналик она уйи яқинидаги ҳужумларни тасвирга туширган

Украина шарқида ҳукумат кучлари ва россияпараст бўлгинчилар ўртасида жанглар кучайган.

Ҳар икки томон ҳам чоршанба кунига белгиланган тинчлик музокараларида кўпроқ ён беришларга эришишни истайди.

Украина, Россия, Олмония ва Франция раҳбарлари Украина шарқидаги инқирозга барҳам беришни муҳокамаси учун Минскда учрашишади.

Бироқ, тўрт давлат раҳбарлари тинчлик режаси бўйича бир қарорга келишлари ҳозирча номаълум.

Россия Ташқи Ишлар вазирлиги вакили Москва айни масалада некбин эканини айтган.

Бўлгинчи кучлар Краматорск шаҳарчасидаги асосий ҳарбий нуқталар ва аҳоли турар-жойларига ракета ҳужумлари уюштиришган.

Мазкур тасвирлар сешанба куни ҳужумга тутилаётган турар-жой бинолари яқинидан украиналик она тарафидан олинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз: 44 7858 860002