Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эрдўғон Президент Обамани танқид қилди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Шимолий Каролинада уч ёш мусулмон отиб ўлдирилгани ҳақида гапирмагани учун Президент Обамани танқид қилган.

Жаноб Эрдўғон сўзларига кўра, агарки, бу ҳодиса қаршисида сиёсатчилар сукут сақлайдиган бўлсалар, дунё ҳам уларга сукутда қолади.

Кеча Чапел Хилл туманида бўлиб ўтган дафн маросимида 5, 000дан ортиқ инсон иштирок этган.

Ўлдирилган талабанинг отаси эса, бу қотиллик мусулмонларга нисбатан нафратга асосланган жиноят эканини айтган.

Маҳаллий полиция терговидан алоҳида Федерал Қидирув бюроси ҳам алоҳида жиноят иши қўзғатган. Қотилликда уч мусулмоннинг қўшниси Крейг Стефен Хикс айбланмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002