Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Суриялик аёл ИД га: 'Эшшакка ўхшаб бир-бирингни ўлдиряпсан!'

Facebook да 1 миллиондан ортиқ одам томоша қилган видеога "Кекса аёл "Исломий давлат"жангариларига эсларидан чиқмайдиган қилиб дарс берди" деган тагсўз битилган.

Видео Ливандаги хусусан, шиалар ўртасида машҳур бўлган "Бинт Жбейил" номли Facebook саҳифасида чоп этилган.

Саҳифа маъмури видеони электрон почта орқали олганликларини айтган.

2 мингдан ортиқ шарҳ қолдирганлар орасида видеодагиларнинг ИД жангарилари эканига шубҳа билдирганлар оз эмас.

Сурияликлардан бири "агар "Исломий Давлат" бўлганида, хотинни ўлдирарди" деб ёзган.