Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Водийлик билан суҳбат: Поп-Ангрен темир йўли қандай енгилликлар туғдиради?

Жаҳон Банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистондаги Поп-Ангрен темир йўл лойиҳаси учун 195 миллион доллар ажратиш қарорига имзо чекканлар.

Мазкур лойиҳа Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ва Наманган вилоятининг Поп шаҳрини темир йўл билан боғлаб, водийга элтувчи нақлиёт хизматларини яхшилаши кўзда тутилган.

Янги темир йўл 7,6 миллион одамга енгиллик туғдириши режаланган. Шунингдек, кичик ва ўрта бизнеслар каттароқ бозорларга чиқиши ва даромадларини ошириши мўлжалланади.

Ўзбекистонликларга "перевал" дея таниш бўлган йўл ҳозирда Тошкент ва водийни боғловчи ягона йўлдир ва у ҳукумат кучлари томонидан қаттиқ назорат қилинади.

Мазкур минтақа нафақат Исломий жангарилар хавфи, балки қиш мавсумида қор кўчкиси хавфи остида ҳамдир.

Би-би-си бу йўлдан Тошкентга кўп қатнаган водийлик суҳбатдош Ирода Фарғонийдан темир йўли қандай енгиллик туғдириши мумкинлиги ҳақида фикрини сўради.