Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ер ютди деб шуни айтсалар керак

Жанубий Кореядаги автобус бекатида ўрнатилган кузатув камераси икки йўловчини "ер ютгани" лаҳзаларини тасвирга олган.

Энди автобусдан тушган йигит ва қиз оёқлари остидаги тротуар ўз-ўзидан ўпирилиб кетган.

Қутқарувчилар тез орада уларни қутқарган.

Унча жиддий бўлмаган жароҳатлар билан йигит билан қиз Сеул шаҳрининг ҳодиса жойига яқин шифохонасига олиб борилганлар.

Шаҳар расмийлари ва Корея Геотехника жамияти ходимлари ўпқон ҳосил бўлишига нима сабаб бўлганини ўрганишни бошлаганлар.

Шарҳсиз видео.