Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Борис Немцов Москвада отиб кетилган

27 феврал куни кечқурун Москва марказида мухолиф сиёсатчи Борис Немцов отиб ўлдирилган.

Қидирув идораларига кўра, унга номаълум шахслар томонидан оқ машинадан туриб ўқ узилган.

Бу ҳодиса Кремлдан узоқ бўлмаган Большой Каменный Мост устида соат 23.40да юз берган.

Воқеа жойидан олтита ўқ топилган. Тўрт ўқ мўлжалга теккан.

Немцов Москванинг Украинага нисбатан сиёсати ва Қримнинг аннексияни қаттиқ қоралаган. Путинни очиқ танқид қилиб келганди.

Видео шарҳсиз.