Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қуёш батареясига ишлайдиган учоқ парвозини бошлади

Қуёш энергияси билан ишлайдиган бир кишилик учоқда дунёни айланиб чиқишни мўлжаллаган швейцариялик Андре Боршберг рекорд тажрибасини Абу-Дабидан бошлаган.

Solar Impulse-2 русумли учоқ Бирлашган Араб Амирликларидан шарққа томон Уммон йўналиши бўйлаб парвоз қилган.

Оғирлиги 2.3 тонна бўлган учоқ беш ой мобайнида ер куррасини айланиб чиқиши кутилади.

Учоқ тўхтаб-тўхтаб учади ва уни экологик жиҳатдан тоза технология тарғиботчилари бўлган Боршберг ва Бертран Пикар навбат билан бошқарадилар.