Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ўз фикрини айтгани учун ўлдирилди"

Қуръони Каримни ёқишда асоссиз айбланиб оломон томонидан уриб ўлдирилган Фархунда ҳодисаси бутун Афғонистон ва жаҳонни ларзага солди.

Ҳозирда айтилишича, Фархунда масжиддаги мулла билан турли касалликлардан сақловчи туморларни сотиш борасида ўз қаршилигини изҳор қилган.

Ана шу тортишув мобайнида мулла Фархундани Қуръони каримни ёқишда овозини баралла қўйиб, айблай бошлайди. Бу айбловни эшитиб оломон йиғилган.

Би-би-си мухбири Дэвид Лойн билан суҳбатлашган Фархунданинг отаси унинг руҳан носоғлом бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Отасининг айтишича, полиция Фархундани руҳан носоғлом бўлган, деб айтишга ундаган.