Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Нью-Йорк метросидаги ноқонуний раққослар "эпидемияси"

Нью-Йорк метросида қўшиқчи ва раққослар узоқ йиллардан бери томоша кўрсатиб пул топадилар, лекин ижтимоий мулоқот сайтларининг оммавийлашуви уларнинг томошабинлари сафини бир неча бараварга кенгайтирмоқда.

Лайф Фиит (Жонли оёқлар) - метрода томоша кўрсатадиган раққослар. Бу гуруҳнинг аъзоси YouTube ё Facebook орқали ўзининг метродаги рақсини чоп қилса, юз минглаб одамлар дарҳол уларни томоша қилиб, ўзаро бўлишадилар.

Лекин, ҳамма ҳам уларга ишқибоз эмас. Метрода рақс тушиш қонунга зиддир. Нью-Йорк полицияси бу каби қонунбузарликка жиддий ёндошади ва раққосларни ҳибсга олиниши ҳоллари бу йил кўпайган.

Би-би-си лайффиитчилардан нима учун рақсга тушишда давом этаётганларини сўради.