Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қримни тарк этган қрим татарлари ҳаёти

Украинанинг Қрим яримороли Россия томонидан қўшиб олиниши ортидан қрим татарлари учун ҳаёт ўз ҳақлари йўлидаги курашга айланди.

Кўплар миллатлари туфайли нишонга олинганликларини айтадилар.

Буджуровлар оиласи Қрим татарларидан.

Улар ўз ҳаётлари хавф остида эканлигидан қўрқиб ўтган йили Қримни тарк этиб, Киевга келдилар.

Оила раҳбари Искандар Қримдаги оромгоҳлардан бирида ишларди. Ҳозирда улар Киевда янги бизнес бошлашган.

Улар гумма, чебуреки пишириб сотадилар.

Аннексиядан аввал Қрим аҳолисининг 10 фоизи қрим татарлари эди.

Би-би-си мухбирлари Анастасия Грибанова ва Виталий Червоненко лавҳаси.