Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Яна бир ўзбекистонлик қўшиқчи Россиядаги шоу финалида

Яна бир ўзбекистонлик - Сардор Милано тахаллусли Сардор Эшмуҳаммедов Россиядаги қўшиқ танловида муваффақият билан иштирок этмоқда.

23 ёшли Сардор Милано Россиянинг Биринчи жамоатчилик канали "Главная сцена" лойиҳаси финал босқичига чиққан.

Илк босқичда у Andrea Bocelli ва Sarah Brightman ижросидаги "Time To Say Goodbye" қўшиғи билан қатнашганди.

Россия матбуотида ўзбекистонлик Сардор Эшмуҳаммедовнинг истеъдоди таҳсинга лойиқ, дея таърифланмоқда.

Россия қўшиқ танловларида ўзбекистонликлар илк бор иштирок қилаётганлари йўқ.

Аввалроқ, Севара Назархон, кейин Наргиза Зокирова "Голос" телелойиҳасида анчайин муваффақият билан иштирок қилишган.

Ўзбек қўшиқчиларининг Россиядаги муваффақиятлари сири нимада? Биз Тошкентдан таниқли санъаткор Фаррух Зокировни суҳбатга тортдик.

"Албатта, бу - ижрочига Худо берган истеъдод, талант. Чунки, буни ҳеч қандай консерватория шунчалик, шунчалик қилиб бера олмайди", дейди Фаррух Зокиров.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK