Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Чилида вулқон отилиб осмонни кулга тўлдирди

Чили жанубидаги Калбуко вулқони охирги 40 йил давомида мудраб ётиши ортидан илк марта отилди.

Расмийларга кўра, ҳозирча вулқондан магма ва лава эмас, балки фақат кукун отилаётгани кўринмоқда.

Мана бу видео сайёҳлар учун машҳур манзил бўлган Патагония ҳудудининг дарвозаси ҳисобланмиш Пуэрто Монт шаҳрида туширилди.

Чили ўз вулқонлари тармоғининг узунлиги бўйича дунёда Индонезиядан кейин иккинчи ўринда туради. Чилидаги вулқонларнинг 500таси жонли ҳисобланади.

Калбуко отилиши мумкинлига аввалдан ҳеч қандай ишора бўлмади ва эндиликда ҳукумат тезкор амал қилишга мажбур бўлмоқда.

Вулқон атрофидаги 20 чақиримлик ҳудуддан аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio