Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек муассасаларига хорижий менежерлар керакми?

Ўзбекистон президентининг фармонига кўра, 1 июлдан Ўзбекистондаги муассасаларни бошқаришга хорижий менежерлар жалб қилинади.

Шунингдек, бошқарув соҳасидаги кадрларнинг профессионал даражасини ошириш учун чет эл ўқув юртлари билан ҳамкорлик оширилиши кўзда тутилган.

Фармонда "хорижий сармоя" ибораси кўп тилга олинган. Хусусан, акциадорлик жамиятларига хориж инвестицияларини жалб қилиш учун шароитлар яратиш буюрилган.

"Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида" қатор йўналишлар белгиланган.

Ўзбекистонга сармоя жалб этишга энг катта тўсиқ дея порахўрлик кўрсатилади. Жаҳон Банкининг "Doing business" (Бизнес қилиш шароитлари) охирги рейтингида Ўзбекистон ночор 146-ўринни эгаллаган.

Қатор йирик хорижий ширкатлар Ўзбекистон ҳукумати билан келишмовчиликлар туфайли сармояларини тўхтатиб, мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганлар.

Бундай манзарада янги фармонни амалга оширишнинг имкони борми? Би-би-си бу ҳақда сиёсий фанлар номзоди, мустақил тадқиқотчи Забиҳулла Соиповдан сўради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

Skype - bbcuzbekradio