Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Салмон Хон беш йилга қамалди

Ҳиндистон маҳкамаси Болливуд юлдузи Салмон Хонни 5 йилга озодликдан маҳрум қилган. У 2002 йил Мумбайда уйсиз бир одамни уриб кетиб, ўлдиришда айбдор топилган.

2002 йил сентябр: Салмон Хоннинг автомобили Мумбай кўчасида ухлаб ётган беш кишини босиб кетиши оқибатида бир уйсиз ҳаётдан кўз юмган, 4 киши жароҳатланган;

2002 йил октябр: Салмон Хон одам ўлдириш айблови билан ҳибс қилинган, кейин гаров пули эвазига қўйиб юборилган;

2003 йил марти: Ҳакам унинг одам ўлдириш айбловига қарши шикоят аризасини рад қилган;

2003 йил июн: Мумбай маҳкамаси қотиллик айбловини бекор қилган; Актёр тезликни ошириш ва эътиборсиз автомобил бошқаришда айблови билан маҳкамага тортилган;

2007 йил октябр: Бош гувоҳ оламдан ўтган;

2015 йил март: Салмон Хон маҳкамада гапирар экан, ҳодиса юз берган маҳал маст бўлмагани ва ҳайдовчиси машинани бошқариб кетаётган бўлганини айтган;

2015 йил май: Салмон Хон айбдор топилди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio