Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Москва йирик ҳарбий парадга ҳозирлик кўрмоқда

Бугундан бошлаб бутун Оврўпо бўйлаб қитъа тарихидаги энг қонли уруш интиҳосининг 70 йиллик санасига бағишланган байрам тадбирлари бошланади.

1945 йилнинг 9 май куни Иккинчи Жаҳон уруши якун топган, тўрт йилга чўзилган уруш ортидан, фашистлар Олмонияси мағлуб этилганди.

Россияда ушбу сана Москванинг Қизил майдонида йирик ҳарбий парад билан нишонланмоқчи.

Аммо Ғалабанинг 70 йиллик санаси эканига қарамай, расмий Кремлнинг Украина инқирозида тутган ўрни боис, Британия дохил қатор Ғарб давлатлари парадда иштирок этишдан бош тортишган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабаридан англашилишича, Президент Ислом Каримов ҳам 8 май куни Москвадаги МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади, аммо 9 май куни ўтадиган тантанали парадда қатнашмайди.

Москвадаги ҳарбий парадга сўнгги ҳозирликлар, сиз ҳам томоша қилинг: