Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Австралиядаги андижонлик: "Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳақиқат қарор топишини истайман"

Андижонда 2005 йил 13 майда юз берган қонли воқеаларда омон қолган 439 нафар қочқин БМТ ёрдамида дунёнинг турли мамлакатларига жойлашганлар. Уларнинг 52 нафари Австралиядан бошпана олган. Ўтган 10 йил давомида бу қочқинларнинг Андижонда қолган фарзандлари уларга келиб қўшилиши билан Австралиядаги ўзбек қочқинлар сафи яна кенгайди.

Би-би-си билан суҳбатда бўлган шундай бир қочқин ҳозир Австралияда яшаб, тадбиркорлик қилаяпти. Бироқ у абадий Австралияда қолишни истамайди ва бир кун ватанга қайтишни орзу қилади.

У қонли воқеалар юз берган вақти ҳали ёши 30га тўлмаганди ва Андижондаги бозорда савдо қиларди. Ёнида "гурс-гурс йиқилиб" ўлган юртдошларини эслар экан, у ҳали ҳам ҳақиқат қарор топмаганини айтади.

Унинг наздида, "қарс икки қўлдан чиқади". У ўша куни халқни отган ҳукумат аскари ё террорчи бўлмасин, жазога тортилишларини истайди.

Ҳозирги кунда кўплаб андижонлик қочқинлар сукут сақлашни афзал кўрадилар. Суҳбатдошимиз фикрида, бунга қочқинлар орасидаги Ўзбекистон ҳукуматининг махфий кузатувлари билан боғлиқ хавотирлари сабабдир. У ҳатто Австралиядаги ўзбек қочқинларнинг ҳам телефон суҳбатлари ўзбек ҳукумати томонидан эшитилиши борасидаги мишмишлардан безовта бўлган.

Суҳбатдошимизнинг ўз хавфсизлиги борасидаги хавотирлари туфайли унинг исми-шарифини ошкор қилмадик ва овозини ўзгартирдик.

"Ўн йил оз вақт эмас, лекин ўша кун кечагидек эсимда", - дейди у.

Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype – bbcuzbekradio