Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Канн фестивалига пошнасизлар қўйилмайдими?

Кинорежиссёр Валерия Рихтер Канн филмфестивалига пошнасиз пойафзалда келгани учун тўхтатилганини айтган.

Чап оёғи кафтининг бир қисми ампутация қилинган ижодкорнинг Би-би-сига айтишича, қизил гилам масъуллари унинг оёқ кийимини кўрсатиб: "Йўқ, йўқ, бу ишламайди, сиз бу тахлит ичкарига кира олмайсиз", дейишган.

Валерия Рихтер охирида фестивалга қўйилган. Ҳодиса ортидан, Канн пошнасиз туфлида келган аёлларга орқа ўгиришда айбланган.

Аммо, Канн фестивалига кўра, расмий кийим тартибида иштирокчиларнинг баланд пошнада бўлиши шартлиги талаб қилинмаган.

Фестивал воизининг айтишича, ҳозир ходимларга бу эслатилган ва текис туфлида келганларни гап-сўзсиз киритиш айтилган.

Аммо, тадбир иштирокчиларининг бир нечаси аёлларнинг тўхтатилаётганига гувоҳ бўлганлар.

Канн фестивалидан олинган ушбу тасвирлар изоҳсиз берилмоқда

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio