Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистоннинг шундоқ биқинидаги Мозорда нималар бўлаяпти?

Афғонистоннинг Ўзбекистонга бевосита чегарадош шимолий Балх вилоятидан олинган хабарларга кўра, саҳар тонгда хорижий ёрдам ташкилотининг ўнга яқин ходими ўлдирилган. Қурбонлардан бир нафарининг аёл киши бўлгани айтилмоқда.

Сўнгги пайтларда Афғонистоннинг қатор шимолий, шимолий-шарқий вилоятлари қаторида Балхда ҳам толибларнинг анчайин фаоллашгани кузатилади.

Жумладан, ўтган ой бошида Толибон Мозори Шарифдаги Бош прокуратура идораси яқинида йирик ҳужумга қўл урган, маҳаллий полиция бошлиғи дохил камида ўн кишини ўлдириб, етмишга яқинини яралаганди.

Ўнга яқин халқаро ёрдам ташкилоти ходимининг ўлдирилиши бутун шаҳарни ларзага солган ана шу қонли ҳужумдан қарийб икки ойча ўтиб кузатилмоқда.

Мозори Шарифдаги мухбиримиз Ҳаёт Шайбонга кўра, шундоққина Бош прокуратура биноси яқинида уюштирилгани боис, худди шу ҳужумдан кейин маҳаллий аҳолининг ҳам ўз хавфсизликларидан хавотирлари ортган.

Одамларнинг афғон хавфсизлик кучларидан норозиликлари ортиб, уларга бўлган ишончларига дарз етган.

Аммо, мухбиримизнинг айтишича, Балх вилоятининг бошқа ҳудудлари билан солиштирганда, Мозори Шариф шаҳри нисбатан тинч.

Хиёбонлар, ресторанлар, қаҳвахоналар ва тунги клубларгача бемалол фаолият юритади.

Шаҳарда ярим тунгача ҳам бехавотир сайр қилишингиз мумкин, дейди мухбиримиз.

Мозори Шарифдаги бугунги вазиятга яқиндан бир назар: