Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шуҳрат Аббосов: 'Ўзбек кино мактабини яратишимиз керак'

Ўзбекистон ҳукумати миллий кинематографияни ривожлантиришга доир янги режани маъқуллаган.

Podrobno.uz нашрининг иқтибос келтиришича, унга мувофиқ, "Ўзбеккино" тизимида қатор ислоҳотлар амалга оширилади ва "Кинематография ҳақида"ги махсус қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Режада шунингдек, аҳамиятли кино лойиҳаларини давлат томонидан молиялаш ва ўзбек киночиларининг касбий маҳоратларини ошириш мақсадида хориждаги етакчи кино институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистонда давлат бошқа барча соҳаларни бўлгани каби кино соҳасини ҳам назорат қилади.

Сўнгги қарор бу соҳада давлат назоратининг янада кучайишига олиб келмайдими?

"Ижтимоий минбар" рукнимизда биз ўзбек киносининг бугуни ва келажагини атоқли кинорежиссёр, СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосов билан муҳокама қилдик.

Facebook даги BBCO'zbek саҳифасида қолдирилган шарҳлар:

Pустам Карим: Ўзбекистонда аҳли илм, санъат,тарихчилар, шоирлар ва ҳоказолар борки, ҳаммаси ... МАДДОҲлардир!!!

Tohir Bilolovich: Афсуски, кино деган санъат Ўзбекистонда халқнинг маънавиятини кўтариш эмас, уни ўлдиришга хизмат қилаяпти. "Гумроҳ", "Сотқин" номли кинолар халқнинг интернетдан бехабар қисмини манқуртлаштиряпти.

"Ўзбеккино" миллионлаб ўзбекларнинг чет элларда меҳнат муҳожирлигидаги ҳаётини акс эттирадиган лоақал битта фильм ишладими?

Ноҳақ қамалиб ҳаёти тубдан бурилиб кетган ўзбеклар ҳақида-чи? "Ўзбеккино" ўз вазифасини бажара олмайди, сабаби бунақа фильмлар экранга қўйилмайди. Тепадан рухсат берилмайди ва ўша режиссёрга эшик қайси томондалиги кўрсатиб қўйилади.

Тижорат фильмларининг куни туғди, сабаби маънавияти ўлдирилган халққа энди ҳамма нарсани ўтқизса бўлади. Тижорат фильм ишловчиларини тақиқламасдан, сифатли ва халқ дардини акс эттирган кинолар олиниб, халққа кўрсатилиб, халқнинг кинога бўлган бадиий эҳтиёжи кўтарилсин. Ўшанда Жаҳонгир Позилжоновнинг бачкана кинолари ўз-ўзидан синиб кетади.

Triggah Triggah: Кўпроқ пул харажат қилиш керак ва компютер графикаси билан тўгри фойдалана оладиган янги талантлар ва студиялар очиш керак. Кўпроқ маъно ва таъсирли сценарийларга эътибор бериш керак. Бачкана ва арзон комедияларни фақат кабел ТВси йўқлар иложи йўқлигидан томоша қилади.

Jahongir Fayzullayev: Ўзбекистон демократик давлат номини оқлаш керак, биринчи инсон ҳуқуқлари поймол мамлакатларданмиз. Иқтисодни яхшилаш керак. Голливуд бўлиш учун демократия керак, кино соҳасигаям аҳамияти бор буни. Киночиларни кўриш мумкин-ку, "Супер келинчак" буёғи...

Triggah Triggah: Бугунги кунда Қозоғистон ва ҳатто Қирғизистон киноси бизнинг кинематаграфиядан анча илгарилаб кетган...

Naser Muhammad: Ҳаммаси изига тушиб кетишини кутгунилача, клиент ҳатто шу... кинониям фарқига бормай қолади. Бир ёлгон қирқ ёлғонни етаклайди. Ана кейин кўрасила ислоҳотми, бошқасими, ёрдам бера олармикан. Жаноб Франклин у шоҳдан бу шоҳга сакраб, охири шу дарахт тагидаги чуқурга йиқилиб, бошини ёради...

Utkir Ehgamov: Ҳукумат назорати албатта яхши. Сабаби деярли 23 йил ичида 1 тарихий фильм олинмади. Ҳамма кинолар олди-қочди. Юрак ютиб, тарихий фильмга қўл урадиган режиссёр йўқ?

Triggah Triggah: Кўпроқ ўзимиз тарихимиз ва тарихий одамларимиз ҳақида ва яқин тарихимиз ҳақида кинолар олиш керак. Яхши кино олиш учун, хусусан бир дона камера ва павильон етиб ортади, фақат мияни салгина қимирлатиш керак!

Aбдулазиз Мансур: ... Эски кинолар яхши. Қанча кўрсанг, шунча кўргинг келади. Ҳозиргилари, фу...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio