Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қўлсиз, аммо 'қўли гул' Паригул...

Ҳозир 33 ёшда бўлган Паригул Афғонистоннинг ғарбий Ҳирот шаҳридаги Пул-и-Рангина маҳалласида яшайди.

13 ёшда экан, Паригул маҳалласида юз берган портлаш сабаб, ҳар икки қўлидан ҳам мосуво қолади.

Орадан етти йил ўтиб, оиласи уни ўзидан ёши анча катта қариндошларига турмушга беришади.

Паригул ҳозир тўрт фарзанднинг онаси.

Каттагина рўзғорининг барча юмушларини эса, у оёқларида бажаради.

Паригул оёқлари билан оила аъзолари учун овқат пиширади, кир ювади, тикиш қилади.

Бундан ташқари, ҳар хил нарсалар тўқиб, рўзғор харажатларининг ҳам бир қисмини кўтаради.

Ҳиротдаги ҳамкоримиз Ҳумоюн Ҳадид ўз видеолавҳасида фидоий ва жонкуяр бу аёлнинг ҳаётию эга бўлган маҳоратлари ҳақида ҳикоя қилади.