Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Гуржистон:Тажовузкор йўлбарс отиб ўлдирилди

Гуржистон Ички ишлар вазирлигига кўра, пойтахт Тбилисида бир одамни ўлдириб, яна бирига тан жароҳати етказган йўлбарс отиб ўлдирилган.

Йўлбарс Тбилиси ҳайвонот боғидан якшанба куни юз берган сув тошқини пайти қочган жониворлардан биридир.

Полиция йўлбарсни қаровсиз омборхонагача таъқиб қилгани, бироқ ўта тажовузкор бўлгани учун ҳушсизлантира олмаган.

Сув тошқини Тбилисининг баъзи ҳудудларига хароб қилган, 13 киши нобуд бўлган. Улар орасида ҳайвонот боғи хизматчилари ҳам борлиги айтилганди.

Чоршанба куни яна қанча хатарли ёввойи ҳайвонлар ҳайвонот боғига қайтарилмагани борасида аниқ гап айтилмаган. Twitter ижтимоий тармоғида айтилишича, бошқа бир йўлбарс шаҳар марказидаги қаҳвахоналардан биригача таъқиб қилиб борилган.

Куни кеча Тбилиси ҳайвонот боғи маъмурияти барча қочган шер ва йўлбарслар ўлик ҳолда топилгани, бир қоплон бедарак экани айтганди.

Йўлбарс икки инсонга ҳужум қилгани ҳақидаги хабар одамлар орасида саросимани келтириб чиқарган.

(Видео шарҳсиз берилмоқда)

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio