Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Афғонистоннинг Қуёш энергиясига ишлайдиган биринчи автомобили

Афғонистонлик муҳандис Воҳидуллоҳ Сабавон Қуёш энергиясига ишлайдиган икки ўринлик автомобилни намойиш этган.

У олди ва орқа қисмида иккитадан қуёш батареясига эга автони ишлаб чиқиш учун икки йил вақт ва 5 минг доллар маблағ сарфлаган.

Воҳидуллоҳ бу пулни топиш учун одамларнинг эшигини тақиллатиб, ёрдам сўрашига тўғри келган.

Ўзининг айтишича, алал-оқибат Фэйсбукда топишган дўсти унга ёрдам берган.

Электроник муҳандислик дипломига эга Воҳидуллоҳ ҳукумат ва хусусий сектор ушбу лойиҳага сармоя киритишига умид қилмоқда.

Унинг айтишича, қуёш батареялик автомобил ҳам атроф-муҳит ва ҳам одамларнинг чўнтагига фойда.

Шарҳсиз видео.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio