Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мумбайда поезд рельсдан чиқиб кетди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетган.

Черчгейт бекатида вақтида тўхтай олмаган поезд ҳимоя тўсиғига урилган.

Натижада бир неча вагон рельсдан чиқиб кетган.

Ҳодиса натижасида беш киши жабрланган, аммо йўналишда ҳаракат давом этган.

Темир йўллари раҳбарияти ҳалокатга инсон омили сабаб бўлганини айтган.

Ҳалокат лаҳзалари кузатув камерасига муҳрланган.