Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Америкалик ишқибоз овчи Сесилни ўлдирганидан 'афсусда'

Зимбабве миллий боғидаги энг таниқли шер америкалик сайёҳ томонидан отиб ўлдирилиши ортидан икки шахс ноқонуний овчилик айбловлари билан маҳкамага тортилмоқда.

Сесил номи билан маълум бўлган шер Хванге миллий боғи ташқарисида Қўшма Штатлардан борган тиш шифокори ва ишқибоз овчи Волтер Палмер томонидан нишонга олинган.

Маҳкама ҳужжатларига кўра, жаноб Палмер ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин. У аллақачон 2006 йил Висконсин штатида қора айиқни ўлдирган деган жиноий тарихга эга.

Волтер Палмер шер Сесилни отганидан афсус билдирган. Палмер ўз овини қонуний деб ўйлаганини айтган.

Унинг Миннесота штатида жойлашган клиникаси ташқарисида Зимбабведаги жониворнинг ўлдирилишига қарши норозилик чиқишлари ўтказилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio