Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Инсон савдосига оид баъзи рақамлар

Халқаро Меҳнат Ташкилоти дунё бўйлаб инсон савдосидан жабрланганлар сони қарийб 21 миллион эканига ишонади.

БМТ чиқарган янги ҳисоботга кўра, жабрланганларнинг ярмига яқини корхоналар, ресторанлар ва қурилиш жойларидаги қуллик меҳнатига мажбурланади.

Аксарият - 53 фоиз "жинсий саноат", яъни фоҳишабозлик йўлида эксплуатация қилинади.

12 давлатда ички орган савдоси қайд қилинган.

Қолган жабрдийдалар майда жиноятлар, тиланчилик ва ё қуролли тўқнашувларда иштирок этишга мажбурланади.

Одамлар асосан ўз мамлакатлари ичкарисида сотилади. Кўп ҳолатларда эса, камбағал давлатлардан Шимолий Америка, Оврўпо ва Яқин Шарқдаги бадавлатроқ мамлакатларга олиб кетилади.

Жуда кам сондаги инсон савдогарлари жавобгарликка тортилган.

Қайд қилинган давлатлар ярмидан камроғида ушланганлар сони 10 нафарга ҳам етмайди.

Тилга олинган рақамлар мавзуни ўрганиш жараёнида қўлга киритилганлари холос. Асл манзара бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (http://bbc.in/1IKcMvO)

Skype - bbcuzbekradio