Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қочқинлар йўлини тўсиш учун девор

Оврўпо давлатларига кириб келиш илинжида бўлган қочқинлар сони тобора ортмоқда.

Шенген битимига аъзо давлатлар ҳудудига кириб келиш учун улардан аксари Можарситон орқали юрмоқдалар.

У ерга бу йил 120 минг қочқин етиб келган. Ўтган йил билан солиштирганда бу уч баробарга кўп.

Уларнинг Сербия билан чегарани кесиб ўтишлари йўлида тўсиқ қўйиш учун ҳукумат симтикандан девор қура бошлади.

Би-би-си мухбири Эд Томас лавҳаси.