Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳашар раҳбарларга ярашмайдими?

Ўтган ҳафтанинг охирида Ўзбекистонда ўтказилган умумхалқ ҳашарида 17 ярим миллиондан ортиқ одам қатнашган. Советлардан мерос ҳашар ёки шанбаликлар ихтиёрий бўлган ва унда раҳбарлар ҳам қатнашган. Лекин бунгунги кунга келиб Ўзбекистонда ҳашарларнинг шакли ва давом этиш муддати ўзгарган. Унда асосан оддий одамларнинг ихтиёрий- мажбурий равишда қишин ёзин ишлаётганини кўриш мумкин.