Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек шоу-бизнесида судлашишдан фойда борми?

Актриса Шаҳзода Муҳамедова shok.uz сайтини унинг обрўсини тўкувчи мақола ёзишда айблагач, сайт ходимлари уни судга берди, дея хабар қилмоқда «Даракчи» газетаси.

Айтилишича, аввалроқ Шаҳзода Муҳамедова сайтда пайдо бўлган мақола унинг исмини тилга олмаган бўлса-да, уни назарда тутганини айтиб ва унинг шаънига доғ туширганидан норози бўлиб сайтни судга берган.

Унинг ғазабини қўзғаган мақолада у бошқа бир актрисанинг ажрашган эрига "ўйнаш" бўлгани иддао қилинган.

«Такрор айтаманки, сайтга жойланган аноним мақоланинг Шаҳзода Муҳамедовага алоқадор жойи йўқ. Актриса нима учундир бу мақола ўзи ҳақида деб ўйлаяпти. Энг ёмони шундаки, актриса бизни энг беадаб сўзлар билан ҳақоратлади», - деб айтган сайт ходими Ойбек.

Сайт ходими даъво қилишича актриса мақола ортидан сайтни телефон қўнғироқлари ва SMS орқали ҳақоратлаган.

Ўзбек шоу-бизнеси учун бу каби судлашувлар қанчалар одатий ҳол? Ўзбекистонда "Даракчи", "Шов-шув", "Саййод" ва бошқа шоу-бизнес сайтлари санъаткорларнинг шахсий ҳаёти ҳақида чўчимай ёзишлари сир эмас.

Аммо, Ўзбекистон судлари туҳмат ё асоссиз хабарлар қурбони бўлган санъаткорларни ҳимоя қиладими? Би-би-си ўзи ҳам ўтмишда ўз мақоласи учун суд ишида иштирок этган шоу-бизнес журналисти, shov-shuv.uz сайти муҳаррири Жасур Ҳамроевни суҳбатга тортди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio