Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Молдова, уйғон! Етар шунча чидадинг!'

"Молдова, уйғон! Етар шунча чидадинг!"

Бу шиор мана икки ҳафтаки Молдова пойтахти Кишинёв марказидаги овозкучайтиргичлардан қайта-қайта янграмоқда.

Мамлакат банкларидан 1 миллиард долларнинг йўқолиб қолиши боис юзага келган аксилкоррупция намойиши тез орада аксилҳукумат норозилигига айланиб кетди.

Минглаб одамлар мамлакат раҳбариятига ишончсизлик билдириб, ҳукумат истеъфосини талаб қилишаётир.

Молдовада қашшоқлик ва коррупция илдиз отган, иқтисод эса бир жойда депсиниб қолган.

Бу ерда энди иш бошлаган ёш шифокор 35 доллар атрофида (бозор нархида Ўзбекистон сўмида 150 минг сўмга яқин) ойлик маош олади, холос.

Молдова ҳукумати ислоҳотларни ваъда бериб келади. Аммо кўпчиликнинг ишонишича, ҳукумат давлат тепасида ўтирган бир ҳовуч амалдорга хизмат қилмоқда.

Би-би-си лавҳасини томоша қилинг.