Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Путин' Элтон Жонни чув туширди

Россия телеканали Элтон Жонга телефон қилиб, ўзлари Президент Путин ва унинг таржимони сифатида таништирган ҳажвчиларнинг телефон суҳбатини эфирга узатган.

Машҳур хонанда олдинроқ Россиядаги бесоқолбозларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятида Владимир Путин билан учрашиш ниятини борлигини айтганди.

Кейин дабдурустдан унга кимсан Президент "Путин ва унинг таржимони" қўнғироқ қилишади.

Аслида улар россиялик ҳажвчилар Владимир Краснов ҳамда Алексей Столяров бўлиб, биттаси Президент Путин ролини бажаради, иккинчиси эса унга таржимонлик қилиб туради.

Ҳамжинсбозлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида ҳам танилган хонанда Элтон Жоннинг бевосита Владимир Путин билан мулоқот қилиш орзуси ҳалича амалга ошмади.