Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Видео: Барак Обама 'мусулмон эмас' демади-ку...

АҚШ президентлигига республикачи номзод Дональд Трамп худди шундай демагани учун ҳозир танқидлар остида қолмоқда.

Американинг муаммоси "мусулмонлар" экани, амалдаги президент Барак Обама "мусулмон"у, "ҳатто америкалик эмаслиги"га оид даъволар эса, бўлажак сайловчилардан бирининг оғзидан янгради.

Улар билан учрашув чоғида айни шу кириш сўзлари билан бошланган саволга қулоқ тутиб тураркан, Трамп жаноблари телевизион экранларда пинагини ҳам бузмагандек бир аҳволда намоён бўлди.

АҚШ президентлигига навбатдаги сайловлар 2016 йилнинг 8 ноябр кунига режаланган.

Видеотасвирда худди ана шу лаҳзалар акс этган.