Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу кеча 'энг гўзал' Ой тутилиши кузатилади

Якшанба кечаси Ой яна бир марта Ернинг соясида қолади.

Аммо бу сафар Ой тутилишини "гўзал" ёки "супер" қилган нарса Ойнинг сайёрамизга энг яқин келган пайтида содир бўлишидир.

Олимларга кўра, бу кеча Ой одатдагидан 14 фоиз катта ва 30 фоиз порлоқ кўринади.

АҚШ фазо агентлиги NASA га кўра, "супер" Ой тутилиши 1900-йилдан буён бешинчи марта содир бўлиши.

Охирги марта 1982 йилда кузатилган бу ҳодиса шу билан 2033 йилда такрорланиши кутилади.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, Ой тутилишини Ўзбекистонда, агар ҳаво булутли бўлмаса, Тошкент вақти билан эрта соат 5 дан бошлаб кузатиш мумкин.

Ушбу самовий кўринишни Би-би-сига Ўзбекистон Фанлар Академияси Улуғбек номидаги Астрономия институти директорининг ўринбосари Содиқжон Илёсов изоҳлаб берди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio