Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистонликлар янги парламент учун овоз беришди.

Айтилишича, бу галги овоз бериш жараёнида олдингига қараганда камроқ сондаги сайловчи иштирок этган.

Маълумки, сайлов илк бор биометрик маълумотлар асосида ўтказилган, сайловчиларнинг кутилганидан камлиги эса, айнан ана шу биометрик маълумотларни тўплаш тўлиқ амалга оширилмай қолгани билан изоҳланган.

Кузатувчилар жараёнда йирик қонунбузарликлар юз бермаганини айтишмоқда. Уларга кўра, ташкилий масалаларда камчиликлар кўзга ташланган.

Таҳлилчилар сайловда россияпараст партияларнинг қўллари баланд келишини башорат қилишади.

Улар ўз фикрларини олти миллионлик аҳолига эга Қирғизистоннинг сўнгги пайтлар Ғарбдан узоқлашиб, Россияга яқинлашгани билан тушунтирадилар.

Айни пайтда шарҳловчилар Марказий Осиёнинг тоғли республикасида ушбу жараён ўзига қўшни бўлган собиқ Шўро давлатларидагидан фарқли кечишига ҳам эътибор қаратадилар.

Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлар қудратли президентлар томонидан бошқарилади. Уларнинг айримлари Шўролар Иттифоқи қулаганидан бери қудратда.

Қирғизистонга эса, сиёсий жиҳатдан нисбатан очиқ давлат сифатида қаралади.

Яқин ўтмишда коррупцияга ботган ва авторитар деб кўрилган икки президент қўзғолонлар билан ағдарилди.

2010 йилги янги конституцияга мувофиқ қудратнинг кўп қисми парламентга берилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қирғизистонда бўлиб ўтаётган парламент сайловларида иштирок этиш учун 14 партия руйхатдан ўтган.

Улардан Социал-Демократлар партияси, Республика - Ота Юрт блоки ва Ота Мекен партиялари энг кўзга кўринган деб ҳисобланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ