Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Учоқ новвойхона устига қулаб тушди

Колумбия пойтахти Боготанинг турар-жой мавзеъларидан бирига енгил моторли учоқнинг қулаши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлган.

Қурбонлар - учувчи ва уч нафар йўловчилар.

Маҳаллий расмийларга кўра, учоқ Богота аэропортидан кўтарилганидан уч дақиқа ўтиб, новвойхона устига қулаб тушган.

Бу охирги уч ой ичида Боготада учинчи учоқ қулашидир.