Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Россияга тепадан келма'

Владимир Путиннинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари фақат Дамашқни қўллаш ёки Исломий Давлатга қарши курашиш эмас.

Балки Ғарбга қарата "Россия билан муомала қилганда, осмондан келманг, ўзингизни тенг тутинг!" деган муждани бермоқчи.

Иқтидорга келган илк йиллари ўз мамлакатида тартиб ва хавфсизликни ўрнатишга интилган Владимир Путин эндиликда янада каттароқ орзуларга берилмоқда.

У Совет Иттифоқи каби Россияни суперқудратга айлантириб, Кремлнинг дунё сиёсати саҳнидаги ўрни ҳамда мавқеини кучайтиришни истаяпти.