Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тутанхамоннинг соқоли 'жойида бўлади'

Қадим Миср афсонавий фиръавинининг “синиб қолган соқоли”ни қайта тиклашга киришган бир гуруҳ хорижий мутахассислар худди ана шундай ишончда.

Тутанхамоннинг машҳур юз ниқоби ўтган йили Қоҳира музейидаги ҳайкалларни ёритиш ишлари жараёнидаги эҳтиётсизлик сабаб дарз еган ва ундаги соқол узилиб тушганди.

Ўта ноёб экспонатдаги соқолнинг тезгина елим билан пала-партишларча қайта ёпиштириб қўйишилиши ўша пайтда анчагина гап-сўзларга ҳам сабаб бўлганди.

Мутахассисларга кўра, шу баҳона, қадимий бу ниқобнинг нималардан ишланганини ҳам билиб олишади.

Режаланаётган таъмирлаш ишларининг икки ойгача чўзилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Сиз ҳам томоша қилинг.