Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ИДга хизмат қилган Туркия чойхонаси

1 ноябр, якшанба куни Туркияда яна парламент сайлови бўлиб ўтади.

Бу сўнгги беш ой мобайнидаги иккинчи парламент сайлови.

Унда қудратдаги "Адолат ва Тараққиёт" партияси аксар сайловчилар дастагина қўлга киритишга умид қилмоқда.

Ушбу сайловда мамлакат иқтисодиёти ва Туркиядаги демократиянинг аҳволи асосий масалалардан деб кўрилмоқда.

Аммо охирги ойларда ПКК Курд жангчилари содир этаётган зўравонликлар ортгани ва "Исломий Давлат" ҳужумлари манзарасида хавфсизлик масаласи ҳам энг муҳим масалага айланган.

Би-би-сининг Туркиядаги мухбири Марк Лоуэн аксар худкуш ҳужумчилар мана шу ердан келиб чиққан деб кўрилаётган жанубий Адияман шаҳрида бўлиб ушбу видеолавҳани тайёрлаган.