Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тингланг: Пенсиялар мажбуран карточкага ўтказилмоқдами?

Ўзбекистон матбуотида нафақаларни мажбурий равишда банк ҳисобига, яъни пластик карточкага ўтказиш ҳолатлари рўй бераётганлиги ҳақида шарҳлар пайдо бўлган. Газета.уз веб саҳифаси охирги ойнинг ўзида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги ўқувчиларидан пенсияларнинг пластик карточкаларга ўтказилаётгани борасида мактублар олганини хабар қилади.

Веб саҳифа Марказий Банкка мурожаат қилиб, изоҳ сўраган вақти пластик карточкага нафақаларни ўтказиш фақатгина кўнгилли равишда рўй бераётгани ҳақида жавоб олган.

Лекин, бунга ҳам интернетдаги ўзбекистонликлар томонидан кўплаб раддиялар билдилган вақти ўзини нафақа жамғармасида ишловчи дея таништирган шахс ҳам баҳсга қўшилиб, ҳамма даъволарни рад этган ва, лозим бўлган тақдирда, унга мурожаат қилишларини сўраган.

Бу имкониятдан фойдаланиб Би-би-си ҳам унга телефон орқали боғланишга уринди, лекин алоқа ёмон бўлгани туфайли суҳбатлашишга муваффақ бўлмади.

Хўш, нафақаларни мажбурлаб банк ҳисобига ўтказиш не қадар кўп учрайдиган ҳолат? Бу ҳақида Би-би-си ўзи ҳам нафақахўр бўлган иқтисодий шарҳловчи Жаҳонгир Шосалимов билан суҳбатлашди. Суҳбатни тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio