Тожикистон:Суданда қулаган учоқ Asia Airwaysга тегишли эмас

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Тожикистон Транспорт вазирлиги Жанубий Суданда қулаган Ан-12 учоғи мамлакатнинг Аsia Airways ширкатига тегишли экани ҳақидаги даъволарни рад этди.

Вазирликка кўра, учоқнинг эгаси Арманистонга тегишли Ala International Ltd ширкатидир.

"Аввал бу учоқ Тожикистоннинг Asia Airways шахсий ширкати рўйхатида бўлган, аммо эришилган келишувларга кўра, учоқнинг созлигига масъулият Арманистон ширкати зиммасидадир", деб айтган Транспорт вазирлиги мулозимларидан бири Юсуф Раҳмонов.

Asia Airways ширкатининг бош директори Нарзиқул Ҳамроев Би-би-си Рус Хизмати билан суҳбатда, қулаб тушган учоқнинг бу ширкатга мутлақо алоқаси йўқлигини урғулаган.

"Тожикистон ҳам, бизнинг ширкат ҳам айни учоққа мутлақо алоқаси йўқ. Қулаб тушган учоқ Арманистоннинг Ala International Ltd ва Судан ширкатларига тегишли бўлган. Бизнинг айни иддаоларимизга тўла асослар бор”, деб айтган у.

Аввалроқ, Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги айни учоқ 2014 йилда рўйхатдан чиқарилгани ва Тожикистоннинг Asia Airways ширкатига тегишли эканини маълум қилганди.

Учоқнинг сўнгги парвозига оператор Allied Services Limited бўлган, айни ширкат Жубада жойлашган.

Чоршанба куни Жубадаги аэропорт яқинида Ан-12 учоғи ҳалокатга учраган эди.

Норасмий маълумотларга кўра, учоқда 18 киши бўлган.

Улардан олти нафари экипаж аъзолари экани айтилади.

Қурбонлар сони бўйича аниқ рақамлар ҳамон йўқ.

Аммо, камида 23 киши қурбон бўлгани хабар қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio