Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Йўловчи онаси: кўнглим бир нарсани сезди

Ольга Овечкина Мисрдаги учоқ ҳалокатида ўғли Владислав Мовчанов ва келини Лилия Моачановадан айрилган.

Икки ёш Мисрга тўйларининг 1 йиллигини нишонлаш учун боришган.

Фарзандларини аэропортда кузатиб қўяркан, уларни йўқотишини хаёлига ҳам келтирмаганди.

Ҳалок бўлган 224 инсоннинг бошқа қариндошлари қатори Ольга ҳам ўғли ва келини жасадини таниб олиш ва дафн этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Санкт-Петербургда Олга Овечкина билан Би-би-си мухбири Сара Рейнсфорд суҳбатлашган.