Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбеклар карнайи Лондондаги музейда

Лондондаги Хорниман музейида ўзидан куй чиқарувчи 8 мингдан ортиқ чолғулар коллекцияси мавжуд. Уларнинг энг қадимийси бундан 3,500 йил муқаддам Мисрда инсон қўлига ўхшатиб суякдан ишланган мусиқа асбоби... Қаторда ўта замонавий электрогитараларни ҳам кўрасиз.

Энг қизиқарлиси, улар орасида ўзбек чолғу асбобларининг ҳам борлигидир. Бугунги глобаллашув замонида ўзбек миллий кийимлари ё-да, миллий овқатларни ўзга бир мамлакатда кўриш ҳайратланарли ҳолат бўлмай қолди. Аммо, Лондондаги Хорниман музейида сақланаётган ўзбек чолғу асбобларининг ўзига хос тарихи бор.

Уларни Лондонга Музейдаги Мусиқа бўлими масъули Маргарет Бирлей келтирган.

"Хорниман музейи антропология, табиат тарихи ва чолғу асбобларга ихтисослашган. Шундай экан, музейда дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган, турли даврларда ишланган мусиқа асбоблари сақланади. Музей илк бор ташкил қилинган 1901 йилдан то 1999 йилга қадар Ўзбекистондан биргина чолғу бўлган. У ҳам бўлса, мўъжазгина дўмбира эди. Кейин мен Ўзбекистонга сафар қилдим ва Тошкенту Андижонга бориб, ушбу чолғуларни тўплаб келдим. Мақсад музейни собиқ Шўро давлатларидаги мусиқа асбоблари билан бойитиш эди. ", дейди у.

Маргарет Бирлей мазкур ишнинг амалга оширилишида ўзбекистонлик мусиқашунос Профессор Розия Султонованинг хизмати катта бўлганини таъкидлайди.

"Ўзбекистонда бизни шу қадар илиқ кутиб олишдики, дуч келганимиз фақат яхшилик, илтифот ва очиқ дастурхон эди. Ҳеч ким биздан ёрдамини аямади. Буларнинг барчаси Розия Султонованинг ёрдами билан эди, албатта", дейди у.

Хорниман музейидаги ўзбек чолғу асбоблари Гулсевар Замон ва Шодиёр Сайф бориб кўрган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio