Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Дунёдаги энг қиммат олмос етти яшар қизчага насиб этди

Женевада "Sotheby's" кимошди савдо уйининг болғачаси остидан рекорд - $48.4 миллион долларга кетган мовий олмосни гонгконглик миллиардер Жозеф Лау ўзининг қизчасига сотиб олиб берди.

Ёстиқча шаклида сайқал берилиб, узукка ҳам ўрнатилган 12.03 карат олмосни миллиардер Лау аллақачон қизчасининг шарафига "Жозефинанинг мовий олмоси", деб ҳам номлаган.

"Sotheby's" кимошди савдо уйининг айтишича, шу пайтгача бирор бир рангдаги олмосни бунча катта пулга сотишмаган.

Аммо, шунда ҳам, хабарларга кўра, бу - етти яшар Жозефинага бойвачча отаси олиб берган илк қимматбаҳо олмос эмас.

Рекорд суммага сотилган "Жозефинанинг мовий олмоси"ни сиз ҳам томоша қилинг: