Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бутун ‘Уэмбли’ Франция мадҳиясини куйлади

Ҳа, маҳаллий вақт билан сешанба куни кечқурун Лондоннинг бу машҳур стадиони “Марсельеза” оҳангларига тўлди.

Англия-Франция ўртоқлик учрашувини томоша қилиш учун майдонга тушган номдор мураббийлардан тортиб, оддий ишқибозларгача – ҳамма Франциянинг давлат мадҳиясини куйлади.

Икки юздан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган Париждаги қонли ҳужумлардан тўрт кун ўтиб, стадионга йиғилган минглаб одамлар шу тариқа Францияга ўз ҳамдарликларини изҳор этишди.

Буюк Француз инқилоби ва инқилобчиларининг қўшиғи бўлган “Марсельеза” 1793 йилдан буён Франция давлат мадҳияси саналиб келинади.

Ана шу дақиқаларни сиз ҳам томоша қилинг.